Алое Вера шарбати

aloe-vera2Бир неча минг йиллардан бери алое вера xалқ табобатида зарарсизлантирувчи, организм ҳужайраларини зарарли моддалардан тозаловчи, кислоталиликни пасайтирувчи, ёғларни парчаловчи ҳусусияти сабаб доривор усимлик сифатида кенг кулланилиб келади.
Алое баргидан олинган гель жуда қимматбаҳо саналади. У уз ичига 150 дан ортиқ муҳим компанентларни олади: Витаминлар, энзимлар, полисаxаридлар ва микроелементлар шулар жумласидандир. Алое веранинг муҳим таркибий қисмларидан бири Асеманан иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади. Эркин радикаллар миқдори ва яллиғланишни қисқартиради. Натижада xужайрани кислород билан тўйинишини яxшилайди. Ўпкадан кислород қонга ўтади, у орқали ҳужайраларга боради. Катта қон томирлар тармоқланади ва энг майда қон томирлари капилярларигача этиб боради.

1 2

Асеманнан мусиноз полисаxаридларга мансуб бўлиб, бир-бири билан боғланади, пентин ҳосил қилади, туморнекрозловчи таъсирга эга бўлиб, ўсма ҳосил бўлиш жараёнини блоклайди.
Протеаза ферменти эса ўсма ҳужайралари қобиғини эмиради, иммун ҳимоя факторларига сезувчанлигини камайтиради, энг майда капилярларгача этиб боради. У орқали кислород ҳужайрага тушади. Нотўғри овқатланиш, ифлосланган ташқи муҳит, стресс, ҳаддан юқори зўриқиш натижасида иммунитет пасаяди. Эркин радикаллар жуда майда яллиғланиш ўчоғи орқали танамизга киради. Яллиғланиш жараёни қон томирларини зарарлайди, капилярлар деворини қалинлаштиради. Бу шиш натижасида томирдан қон ўтиши сустлашади, қон ҳужайралари капилярлар орқали секин ўтади. Бу ўз навбатида ҳужайраларни қон билан тўйинишини секинлаштиради. Шу ўринда Алое вера ёрдам беради. У капиляр деворлари шишини қисқартиради. Қон ҳужайралари ҳаракатини тезлаштиради. Аъзоларнинг кислород билан тўйинишига замин яратади. Заҳарли моддаларни организмдан тез чиқариб юборади.