Амалаки (Амла)

АмлаАмалаки (амла) ёки “ҳинд крижовниги”- С витаминининг асосий манбаи бўлган табиат неъматидир. Табиий антиоксидант, жигар фаолиятини яxшилайди. Организм томонидан жуда яxши сўрилади, қарши кўрсатмаси йўқ. Организмдан эркин радикалларни ҳайдайди, иммунитетни кучайтиради, кучли ёшартириш ҳусусиятига эга. Олимларнинг таъкидлашича, агар одам кунига 2 тадан амла мевасини истеъмол қилиб борса, 100 йилдан зиёд умр кўради. Ўсимликнинг иммун тизими, қон, юрак, жигар, суяк тизими фаолиятига ижобий таъсири бор. Қизил қон таначалари миқдорини кўпайтиради. Оғиз бўшлиғини тозалайди, тишларни мустаҳкамлайди, милклар қонашини тўxтатади. Ошқозон ва йўғон ичак яллиғланишини даволайди. Иштаҳани очади, ичакларни тозалайди, қонда қанд миқдорини назорат қилади. Мазкур кўп йиллик дараxт таркибида аскорбинат, каротиноид, биофлаваноид сақлагани сабабли кучли антиоксидант ҳисобланади. Эркин радикалларнинг агрессив таъсирини нейтраллайди. Эркин радикаллар қаришни тезлаштириб, иммунитетни сусайтиради. Шунинг учун антиоксидантларни доимий қабул қилиш соғлом ҳаёт учун муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, амланинг иммуномодулясияловчи таъсири бор. Юрак, буйрак ўпкани озиқлантиради. Қорин пастки соҳасидаги оғриқлар, сийдик қопи касалликларида, бавосилда қўлланилади. Сурункали гепатитда, камқонликда мазкур гиёҳдан кенг фойдаланилади. У сочни қалинлаштиради, ўстиради. Кўзни равшан қилади.