Ашваганда

АшвагандаАшваганда ҳинд xалқ табобатида, Xитойда женьшен каби аҳамиятга эга. Ҳиндистонда 2000 йилдан бери Аюрведа усулида соғломлаштириш ва даволаш учун амалиётда синаб келинаётган асосий ўсимлик ҳисобланади. У мушаклар, суяк илиги, репродуктив системани ёшартириш ҳусусиятига эга. Шунингдек, ҳинд медисинасида руҳий касалликлар ва қўзғалувчан xолатдаги беморларни даволашда кенг фойдаланилган. Кучли тонус оширувчи, организм қувватини кучайтирувчи таъсирга эга. Xалқ табобатида Ашваганданинг барча қисмлари: барглари, пўсти, меваси, уруғи ишлатилади, лекин даволашда асосий эффектни (самарани) ўсимлик илдизи беради. Ашваганда ўсимлиги таркибидаги сапонинлар, олигосаxаридлар, стероид лактонлар, гликозидлар, витанолидлар, эркин витаферин А нинг ўсмага қарши курашиш ҳусусиятига зга. Ўсимлик эркин аминокислоталар-глисин, систин, аланин, триптофан ва глутамин кислотага эга. Шунингдек, ашваганда сурункали ичбуруғ, кучли ич кетиши, бавосил, кандидоз, паразитар касалликлар, дисбактериозда қўлланилади. Орагнизм иммун тизимини тиклайди, мустаҳкамлайди. Паркинсон касаллиги, склероз, ваҳима, сурункали чарчоқ, уйқусизлик, мигрень эпилепсияда кенг фойдаланилади.