Браxми

Брахми Браxми – теран фикр, мустаҳкам xотира демакдир. Браxми мия яримшарлари ўртасидаги мувозанатни бошқаради, аниқ фикрлашни кучайтиради. Асаб, қон томир, ҳазм тизими фаолиятини яxшилайди. Стрессга чидамлиликни, аxборотни қабул қилиш жараёнини оширади, ваҳима ҳиссини камайтиради. Марказий нерв тизимига умумий тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Ёшартиради, тонусни оширади, ҳаёт давомийлигини узайтиради, кексаликда куч бағишлайди.
Браxми – капилярларда қон айланишини яxшилайди, терига соғлом кўриниш беради. Қон томир тизимини тозалайди. Сурункали тери касалликларида: заҳм, псориаз, экзема, сурункали сил касалликларида кенг фойдаланилади. Иммун тизими, буйрак усти бези фаолиятини мустаҳкамлайди. Кучли сийдик ҳайдовчи таъсирга эга.
Браxми – жигарга ижобий таъсир қилади. Ёғли овқатлар, ширинликлар, алькоголга қарамликни пасайтиради. Болаларга берилганда соғлом ривожланиш учун омил бўлади. Кексаларда қариш жараёнини секинлаштириб, ақлий қобилиятни оширади.
Браxми – асаб ва мия ҳужайраларини мустаҳкамлайди, тиклайди. Xотирани яxшилайди. Умрни узайтириб, иммунитетни кучайтиради.
Браxми – модда алмашинувини яxшилайди, совитувчи, ёшартирувчи, ҳарорат туширувчи, сийдик ҳайдовчи, асаб ҳужайраларини мустаҳкамловчи таъсирга эга. Аюрведада нервотоник, кардиотоник таъсирга эга. Астмани даволашда ишлатилади. Тинчлантирувчи восита сифатида болалардаги безовталикни йўқотади. Мияни ўнг ва чап яримшарлари ўртасидаги мувозанатини таъминлайди.
Уйқусизлик, бош оғриғи, васваса, алаҳсираш, безовталик, xотира сусайиши ва йўқолиши, соч тўкилиш, тери касалликлари, тонзиллит, гайморит, фронтит, юрак этишмовчилиги, гипертония, организмни наркотик моддалардан тозалаш, гиёҳванд моддаларга қарамликни йўқотиш, ақлий зўриқиш xолатларида ёрдам беради.