Нордон Эмбелия

VidangaМеваси қалампир уруғини эслатувчи Эмбелия – Ҳиндистоннинг шарқий вилоятлари Ассам ва Меглаяда ўсади. Меваси, пўсти, илдизи шифобаxш ҳусусиятга эга. Ножўя таъсирлари йўқ. Таркибида эмбелин, танин, алкалоидлар, ёғ компонентлари, эфир мойлари мавжуд. Антиоксидант, антисептик, юмшатувчи, жароҳатларни тузатувчи, антибактериал, музлатувчи, кучли гижжа ҳайдовчи таъсирга эга. Организм тонусини оширади, тана ҳароратини нормаллаштиради, тиш оғриғини бартараф этишда ёрдам беради. Эмбелия – тери, кўкрак қафаси касалликларида фойда беради. Кучли экстроген, бироз гестоген ҳусусияти бор.
Илдизи йўтал, диареяга қарши восита ҳисоланади. Уруғи – туғруқ фаолиятини кучайтириш, сийдик ҳайдаш ҳусусиятига эга. Ўсимлик шунингдек, қонни тозаловчи восита сифатида қўлланилади. Ушбу ўсимлик – йўталга қарши сироплар ҳамда камқонлик, диарея ва жигар касалликларини даволовчи дори-дармонларнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади.