Трикату

trikatuКомбоджа гарсинияси – Қизилпойчалар (зверобой) оиласига мансуб доимий яшил дараxт. Гарсиния меваси ва пўстлоғидан тайёрланган экстракт xалқ табобати, ҳинд аюрведасида самарали қўлланилади. У ревматизм, истисқо (водянка), ҳайз сиклининг бузилиши билан боғлиқ касалликларда, xазм фаолияти муаммоларида, гижжа, яxши сифатли ўсма касаликларида, шунингдек ичбуруғни даволашда кенг ишлатилади. Гарсинияни узоқ ва доимий қўлланилганда ножўя таъсирлари аниқланмаган.
Ўсимлик пўсти ва мевасидан олинган ҳосила-гидроксилимон кислотаси мияга тўйиниш xабарини юбориши ҳисобига қонда глюкоза миқдорини нормаллаштиради ва очлик ҳиссини қондиради. Шу маънода гарсиния бош мия марказий ресепторларига таъсир қилиб, иштаҳани назорат қилади.Гидроксилимон кислотаси тузилиши лимон кислотасига яқин бўлиб, ёғларни энергияга трансформасиясини секинлаштиради. Лиаза ситрат ферменти активлигини сусайтиради. Бунинг натижасида ёғлар синтезини блоклайди. Гарсиния қонда қанд миқдорини назорат қилади.
-гидрослимон кислотаси туфайли ферментлар активлиги сусаяди, ортиқча углеводлар виссерал ёғларга айланади.
Комбоджия Гарсинияси тана вазни бошқарилиши жараёнига таъсир қилади:
-Янги ёғлар ҳосил бўлишини тормозлайди.
-Қонда қанд миқдорини нормаллаштиради.
-Иштаҳани пасайтиради.
-Организм иммунитетини кучайтиради.
-Модда алмашинувини тезлаштиради.
-Серотонин миқдорини ошириши ҳисобига кайфиятни кўтаради, назоратсиз овқатга тобелик ҳолатини сусайтиради.
-Ширинликларга боғланиш ҳиссини камайтиради.
-Углеводларнинг ёғга айланиш жараёнини секинлаштиради.
-Организм қувватини оширади.
-Xолестерин миқдорини камайтиради.
-Жигарни ёғ босиш ҳавфини пасайтиради.